Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлетов: Иқтисодий соҳадаги энг катта муаммолар - ер ва банк ресурсларини ажратиш
Ўзбекистонда тадбиркорлик билан шуғулланувчи шахслар 2 йўналишдаги муаммоларга дуч келяпти: тадбиркорлик учун ер ажратиш ва банк муассасаларидан кредит олиш масаласи. Бу ҳақда Адлия вазири Русланбек Давлетов Kun.uz'га берган интервьюсида айтиб ўтган.
Видео: Tasi-IX
Видео: You Tube
«Иқтисодий соҳадаги қонунчилик таҳлили бизнинг катта йўналишларимиздан бири. Бу йилнинг ўзида лицензиялар тури ва сонини тубдан қисқартириш Президент қарори қабул қилинган. Адлия вазирлиги бунинг ижрочиси эди», - деб сўз бошлаган вазир.
Давлетовга кўра, ер ажратиш ва банк ресурслари, кредитларга бўлган талабнинг юқори эканлиги, соҳада катта муаммоларга сабаб бўлмоқда.
«Ҳамма айтади: «Менинг ғоям - энг яхшиси. Шу ғоямни амалга оширишим керак, унинг учун менга ер берилиши керак», дейди. Бу соҳадаги қонунчиликда ҳам ўзгаришлар бўлди. Ерлар энди e-ijro орқали сотилади», - дейди у.
Президентнинг қарорига кўра, ер ажратиб бериш масаласида вилоят ҳокимларига эксклюзив ҳуқуқ ва ваколат берилган. Яъни, эксперимент асосида ҳудудларни қисқа фурсатда ривожлантириш учун ҳоким белгиланган тартибда бўш ерларни тадбиркорга бериши мумкин. Бироқ, бу ваколат коррупцияга олиб келадими?

Вазир Русланбек Давлетовга кўра, ер ажратиб бериш тартиби ва унинг механизмлари кучли назорат остида олиб борилади. Бу ишда Президент Администрациясидан ҳам масъул шахслар тайинланган.
Шунга қарамай, 2018 йил давомида Самарқанд вилоят ҳокими, Юнусобод туман ҳокими ва бошқа айрим мутасадди раҳбарлар айнан ер ажратиб бериш ишида амалга оширилган коррупцияга алоқадорликда айбланганди.
Мавзуга оид
19:18 / 04.12.2024
Президент маслаҳатчилари таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Русланбек Давлетовнинг лавозими ўзгарди
22:35 / 15.11.2022
АҚШ Ўзбекистонда диний эркинликка доир қонунчилик халқаро стандартларга мослаштирилишига умид билдирди
12:33 / 15.11.2022
Русланбек Давлетов президент маслаҳатчиси этиб тайинланди
23:40 / 12.10.2022