Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Сурия бўйича очиқ йиғилиши бугун ўтказилади
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Сурия билан боғлиқ вазият бўйича очиқ йиғилиши жума куни, соат 10:00 (Тошкент вақти билан 19:00)да бўлиб ўтади. Бу ҳақда РИА «Новости» Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонасига асосан хабар бермоқда.
«Ўн учинчи апрель куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Россия томонидан сўралган очиқ йиғилиши бўлиб ўтади. Унинг мавзуси – «Халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид: Яқин Шарқдаги ҳолат». Эрталабки соат 10да», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 11 апрель куни БМТ Хавфсизлик Кенгашида Сурия бўйича бир қарорга кела олишмагани хабар берилганди. Россия ва АҚШ сешанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгашига Сурияда кимёвий қурол қўлланилишини суриштирувдан ўтказиш бўйича ўз резолюция лойиҳаларини киритди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам маъқулланмади.
Ҳаммаси бўлиб учта ҳужжат тақдим этилганди. Улар Суриянинг Думасида кимёвий моддалардан фойдаланилган ҳолда амалга оширилган ҳужумга ўзига хос жавоб бўлиши керак эди. Маълумот манбасига қатор интернет нашрлар ва Қатарнинг “Ал-Жазира” телеканали томонидан тарқатилган видеоёзувлар айланди.
Мавзуга оид
08:15 / 08.06.2026
БМТ кучли Эль-Ниньо ҳақида огоҳлантирди
08:10 / 06.06.2026
Украина БМТ Хавфсизлик кенгашини фавқулодда йиғилишга чақирди
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
08:54 / 03.06.2026