Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда таъмирлаш учун ёпилган дорихонадан 46 млн сўмлик “Лирика” топилди
Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бош бошқармаси ходимлари наркотик моддалар ва инсон марказий асаб тизимига кучли таъсир этувчи ҳамда истеъмолга тобеликни келтириб чиқарувчи психофаол дори воситаларининг ноқонуний айланмасига доир йирик қонунбузарлик ҳолатини фош қилишди. Бу ҳақда KUN.UZ’га Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида пойтахт ҳудудида жойлашган дорихоналардан бири аслида таъмирлаш учун ёпилган бўлишига қарамай, фуқаролар А.С, Ж.Б, ва А.Х. томонидан “Лирика” дори воситалари сақланаётганлиги ва уларнинг ноқонуний савдоси амалга оширилаётганлиги фош бўлди.
Натижада, дорихонада ҳамда ушбу шахсларга тегишли автотранспорт воситаларида сотиш учун мўлжалланган, қиймати 46 млн. сўмдан зиёд бўлган 2305 дона шу номдаги дори воситалари, уларнинг ноқонуний савдосидан орттирилган салкам 6,5 млн. сўм ва 294 АҚШ доллари борлиги аниқланди.
Шунингдек, дорихона ҳожатхонасидаги ювиниш чаноғи (раковина) ортига 1 дона 1000 сўмлик купюрага тўртбурчак шаклида ўралган ҳолда “марихуана” гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги маълум бўлди.
Бундан ташқари, дорихонада 47 хил турдаги 6321 дона дори ва гигиеник воситалар сақланаётган бўлиб, уларнинг айримларининг яроқлилик муддати аллақачон ўтиб кетгани маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026