Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Башар Асад баёнот берди
Сурия президенти Башар Асад АҚШ, Британия ва Франция томонидан берилган ракета зарбаларидан сўнг илк баёнот билан чиқди, деб хабар қилмоқда Reuters.
Унинг сўзларига кўра, бу ҳужум Сурия халқининг терроризм билан курашдаги бирдамлигини фақатгина кучайтиради.
Турли хабарларга кўра, Дамашқ аҳолиси АҚШ, Британия ва Франциянинг Сурия ҳудудига қарата берилган зарбаларидан сўнг кўчаларга чиққан. Улар байроқларни кўтариб олган ва Сурия армияси, ҳукумат ҳамда президент Башар Асадни қўллаб-қувватловчи шиорларни ҳайқиришган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурияга зарбалар берилганидан сўнг Асад тасвирланган илк видео эълон қилинганди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026