Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 18:58 / 14.04.2018
17291
1 дақиқада ўқилади
Наманганда ошхона ишчиси бошқарувчини пичоқлади
Наманган шаҳрида пичоқбозлик юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 12 апрель куни соат 00.10ларда, “Мустақилликнинг 10 йиллиги” МФЙ Бунёдкор кўчасида яшовчи, Ҳ.Дўстлиги маҳалласида жойлашган “Фаворит” номли ошхона ишчиси, 1989 й.т. Ж.А. иш жойида ўзаро жанжал оқибатида шу ошхона иш бошқарувчиси, 1979 й.т. Р.Х.нинг қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Натижада Р.Х. касалхонага ётқизилган. Ж.А. қўлга олинган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш