Жаҳон | 10:46 / 14.04.2018
4267
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда олтин қазиб олувчиларга ҳужум қилиниши оқибатида 26 киши ҳалок бўлди

Фото: AFP

Нигериянинг шимолидаги Замфара штатида жангарилар томонидан 26 киши ўлдирилди. Мотоциклда бўлган қуролланган кишилар Анка туманидаги Куру-Куру қишлоғи яқинида олтин қазиб олувчиларга ҳужум қилган. Бу ҳақда AFP маълум қилди. 

“Куру-Курудан бўлган кончилар ва уларга ёрдамга келган қўшни Жаркука қишлоғи вакиллари ҳалок бўлганлар”, деб айтган Анка ҳокимияти раиси Мустафо Гадо Анка.

Замфара полицияси вакили Муҳаммад Шаху ҳужум бўлганини тасдиқлаган, бироқ тафсилотларни маълум қилишдан бош тортган.

Охирги вақтда Замфарада товон пули олиш мақсадида чора ва одамлар ўғирланиши ҳолатлари тез-тез содир бўлмоқда. Шу сабабли Нигерия армияси штат ҳудудида ўз кучларини жойлаштирган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид