Жамият | 18:20 / 14.04.2018
11675
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда жорий йилда кондиционер билан жиҳозланган 80та автобус пайдо бўлади

2018 йилда Тошкент автобус парки 80та катта сиғимга эга MAN A22 CNG паст полли автобусни қабул қилиб олади. Бу ҳақда JV MAN Auto-Uzbekistan’нинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилган.

Қайд этилишича, сиқилган табиий газ (СТГ)да ишловчи бу автобуслар Самарқанддаги «JV MAN Auto-Uzbekistan» қўшма корхонасида йиғилган. Энди MAN A22 CNG автобуслари кондиционер билан ҳам таъминланади.

Фото: Facebook /MANAutoUzbekistan
Фото: Facebook /MANAutoUzbekistan

Эслатиб ўтамиз, СТГда ишловчи автобусларнинг афзалликлари улар ишлаганда зарарли моддалар худди шундай дизелли моделларга нисбатан анча кам миқдорда ажралишида намоён бўлади. 

Янги СТГ-технологияларнинг қўлланилиши анъанавий ёқилғида ишловчи автобусларга қараганда, ёқилғини 30-35 фоизга камайтириш имконини беради. 

Шунингдек, СТГда юрувчи автобуслар анча кам шовқинли саналади, бу шаҳар экологиясига ижобий таъсир кўрсатади.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид