Жаҳон | 15:12 / 14.04.2018
24309
2 дақиқада ўқилади

Туркия ғарб давлатларининг Суриядаги ҳарбий амалиётини мақтади

Фото: AP / Hassan Ammar

Анқара АҚШ, Буюк Британия ва Франция томонидан Сурияга берилган ракета зарбаларини мақтади. Бу ҳақда Туркия ТИВ баёнотида айтилади.

"Сурияда АҚШ, Буюк Британия ва Франция томонидан Думада рўй берган кимёвий ҳужумга жавобан амалга оширилган амалиётни маъқуллаймиз. Думадаги ҳужум Сурия режими томонидан содир этилгани ҳақиқатга яқин. Оммавий қирғин қуроли, жумладан кимёвий қурол қўлланган, - бу инсониятга қарши жиноят. Халқаро ҳамжамиятнинг Сурия режими кимёвий қуролдан фойдаланаётганига ишончи комил", - дейилади баёнотда.

Ҳужжатга кўра, "Сурия режимига қарши бу амалиёт инсонийликнинг бир белгиси бўлди".

"Сурия президенти Башар Асад режими томонидан етти йилдан бери давом этаётган можаро пайтида инсониятга қарши содир этилган жиноятлар ва ҳарбий жиноятлар рўйхати ҳаммага маълум. Бутун жаҳон ҳамжамияти, айниқса, БМТ ХК аъзолари кимёвий қурол қўлланилишига жавоб қадамларини ўзаро мувофиқлаштириб олиши керак", - дейилади Туркия ТИВ баёнотида.

Ҳужжатда таъкидланишича, "Туркия бундай жиноятлар жазосиз қолмаслигига ишонади".

 

Мавзуга оид