Ўзбекистон | 15:40 / 16.04.2018
4001
1 дақиқада ўқилади

Андижонда адлия бошқармаси ташаббуси билан ободонлаштириш ишлари ташкил этилди

Иллюстратив фото

Андижон вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан жорий йилнинг 15 апрель куни ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.

Шу куни Андижон вилоятидаги мавжуд 898та қабристонда бошқарма, ФҲДЁ, давлат нотариал идоралари ходимлари ҳамда фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, нуронийлар ва маҳалла фаолларини кенг жалб қилган ҳолда ҳашар йўли билан тозалов-ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилди.

Мазкур тадбирда вилоятнинг 36 мингдан ортиқ фаоллари иштирок этиб, муборак жойларда кенг қамровли ҳашар ишлари ташкил этилиб, ўтганлар ҳақига Қуръон тиловатлар қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид