Жаҳон | 10:50 / 16.04.2018
7130
1 дақиқада ўқилади

Ганада фожиа: автобус ва автомобиль тўқнашуви оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Фото: Ghana Web

Гана шимолида автобус ва автомобилнинг ўзаро тўқнашуви оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ghana Web хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ҳодиса Тамале шаҳрида эрталабки соатларда юз берган. Автобус шаҳардан ташқарига қараб ҳаракатланиб кетаётган автомобиль билан тўқнашгани айтилмоқда. Рўй берган воқеа туфайли 20 киши ҳалок бўлди, кўплаб инсонлар ҳушсиз ҳолатда шифохонага олиб кетилди. Жабрланганлар сони ва автобусда ҳаммаси бўлиб қанча йўловчи бўлгани ҳақида аниқ маълумотлар ҳозирча йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Торонтода муз ёмғир сабабли 550 дан кўпроқ йўл транспорт ҳодисаси юз бергани хабар қилинганди. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу тўқнашувлар қурбонларга олиб келмаган. Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларининг айтишича, йўл транспорт ҳодисаларининг барча иштирокчилари майда жароҳатлар олишган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид