Жаҳон | 17:05 / 16.04.2018
29308
1 дақиқада ўқилади

«Масъулиятсизлик!» - Хитой Суриядаги зарбаларга муносабат билдирди

Фото: AFP

АҚШ, Буюк Британия ва Франциянинг Сурия ҳукуматини кимёвий қурол ишлатганликда айблаб, ушбу мамлакат ҳудудига берилган зарбалари масъулиятсизликдир. Бунда суриштирув ишлари ҳам ўтказилмади, дея маълум қилди ХХР ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин.

«Биз уч давлатнинг (АҚШ, Франция, Буюк Британия) юқори лавозимли амалдорлари Сурия ҳукумати «катта эҳтимол билан» кимёвий қурол қўллагани ҳақида маълум қилишганига эътибор қаратдик. Бизнинг фикрча, шунга ўхшаш баҳона билан суверен давлатга ҳарбий зарба берилиши масъулиятсизликдир», - дея маълум қилди Хуа Чуньин брифингда.

Унинг эслатишича, тарихда кимёвий қурол баҳонаси билан бошқа мамлакатга қарши ҳарбий куч ишлатиш бўйича ҳолатлар юз берган.

«Аввалги фожиаларнинг такрорланишидан қочиш учун тарихдан сабоқ олиш керак», - дея қўшимча қилиб ўтди хитойлик дипломат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Сурия бўйича позициясини билдирганди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид