Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда 8 ёшли бола мактабдошларига пичоқ билан ҳужум қилди
АҚШнинг Миннесота штатида 8 ёшли мактаб ўқувчиси мактабга ошхона пичоғи билан келиб, у билан уч ўқувчига шикаст етказди. Бу ҳақда Time нашри хабар берган.
“Ҳужум оқибатида 8, 9 ва 13 ёшли бола тикилиши керак бўлган “сиртқи жароҳатлар” олган”, деб айтилган хабарда.
Бола дарслар бошланишидан аввал ўқувчиларга ҳужум қилган. Вазиятга ўқитувчи аралашган. Полиция болани сўроқ қилиб, ота-онаси олдига қўйиб юборган. Ушбу ҳужум бўйича иш округ прокуратурасига жўнатилади.
Боланинг ҳужум қилиши сабаблари номаълум.
Мавзуга оид
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026
АҚШ Олий суди туғилганда фуқаролик олиш ҳуқуқини тасдиқлади
17:54 / 30.06.2026