Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Хомс бўйича изоҳ берди
Фото: AP
Буюк Британия Мудофаа вазирлигидан маълум қилишларича, мамлакат қуролли кучлари Сурияда 16 апрелдан 17 апрелга ўтар тунда ҳеч қандай ҳарбий амалиётларда иштирок этмаган. Бу ҳақда РИА «Новости» маҳкама вакилига асосан хабар бермоқда.
«Британия Суриядаги ҳеч қандай амалиётларда иштирок этмаган», - дея маълум қилди манба.
Таъкидланишича, маҳкама вакили Буюк Британия минтақадаги қандайдир авиазарбалар ҳақида хабардор этилгани бўйича саволга жавоб қайтаришдан бош тортди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Суриянинг Хомсдаги базасига ҳужум ёлғон тревога бўлгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
22:54 / 25.04.2026
Суриянинг янги ҳукумати Россияни Хмеймим авиабазасидан чиқариб юбормоқчи
21:17 / 22.04.2026
Британия тамакини тақиқлайди ва «чекмайдиган авлод» механизмини ишга туширади
11:15 / 17.04.2026
АҚШ Суриядан барча қўшинларини олиб чиқди
00:33 / 13.04.2026