Жаҳон | 19:40 / 17.04.2018
24395
1 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин Башар Асадга табрик йўллади

Фото: KCNA/Reuters

КХДР раҳбари Ким Чен Ин Сурия президенти Башар Асадни мамлакат мустақиллигининг 72 йиллиги муносабати билан табриклади ва унга ўз бирдамлигини изҳор этди. Табрик матни Корея Марказий телеграф агентлиги томонидан келтирилган.

«Мен сизнинг тўғри бошқарувингиз остида сизнинг ҳукуматингиз ва халқингиз мамлакат мустақиллиги ва хавфсизлиги учун курашда муваффақиятга эришаётганидан мамнунман», деган Ким Чен Ин.

У Асадга янги ютуқлар ва соғлиқ тилаган, Сурия халқини ҳамиша қўллаб-қувватлашини билдирган.

Ҳар йили 17 апрель куни Сурия халқи француз истилочилари мамлакатдан чиқиб кетган кунни Мустақиллик байрами сифатида нишонлайди. Франция мандати Сурия ва Ливанда 1943 йилда тўхтаган, аммо охирги француз ҳарбийси Сурияни 1946 йил 17 апрелида тарк этган. Сурияда байрам Ғарб коалиция томонидан берилган ҳаво зарбалари фонида нишонланмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид