Фан-техника | 18:48 / 17.04.2018
20081
2 дақиқада ўқилади

Кремль Telegram бўйича баёнот берди

Фото: РИА "Новости"

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Кремлда Telegram мессенжери билан вазиятда ҳеч ким жабрланмаслигини хоҳлашмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

«Албатта, биз бу ишга алоқаси бўлмаган одамлар жабр кўрмаслигига умид қилмоқдамиз. Албатта, биз вақти келиб бу вазият барча керакли техник воситалар билан шундай тартибга солинишидан умид қилмоқдамизки, бунда, бир томондан мессенжерга нисбатан суд қарори бажарилиши лозим, бошқа томондан эса, - бу қандайдир бошқа функциялар, ёки сервислар, дастурлар, иловаларга тегишли бўлмаслиги даркор», - дея айтиб ўтди Песков.

Унинг сўзларига кўра, суд қарорининг бажарилиш самарадорлигини баҳолаш Кремль ваколатига кирмайди, блокланиш эса Роскомнадзор талаблари бажарилмагунга қадар давом этади.

«Биз умид қиламизки, балки, қачонлардир бу талаблар мессенжер томонидан бажарилади, ҳамда у қайтади. Самарадорликни баҳолашга келадиган бўлсак, бу бизнинг иш эмас», - дея таъкидлаб ўтди Песков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роскомнадзор Telegram ишига кўмак кўрсатаётган барча ресурсларни блокламоқчи экани хабар берилганди.

Мавзуга оид