Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Латвия президенти Россиянинг провокацияси ҳақида маълум қилди
Латвия президенти Раймонд Вейониснинг маълум қилишича, Болтиқ денгизида Россия томонидан ракеталардан фойдаланилган ҳолда машқ ўтказилиши мамлакат ва НАТОни қайсидир жиҳатдан провокация қилишдир. Бу ҳақда Delfi LNT телеканали эфирига асосан хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, машқлар минтақадаги хавфсизликка ёрдам бермайди, денгиздаги кемалар қатновига салбий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, хато эҳтимолини истисно этиш керак эмас, шунинг учун ички денгиз сифатида қабул қилинувчи Болтиқ денгизида бундай машқларни умуман ўтказиш керак эмас эди.
Вейониснинг таъкидлашича, кучнинг бундай кўрсатилиши ва қайсидир маънодаги провокация Латвия ҳамда НАТО мамлакатларининг машқларга реакциясини билишга қаратилган эди. Унинг фикрича, ўз давлати реакцияси адекват ҳамда қуролли кучлар вазиятни назоратда ушлаб турибди.
Мавзуга оид
11:20 / 01.07.2026
Россия 7 та темирйўл чегара пункти фаолиятини тўхтатди
10:55 / 01.07.2026
Сирский: Россия Чернихив вилоятига ҳужум қилишни режалаштирмоқда
08:55 / 01.07.2026
Россия ва Euroclear ўртасидаги низо Белгия судигача етиб борди
08:39 / 30.06.2026