Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия қизил чизиқдан ўтди – Канада
Канада ТИВ раҳбари Христя Фрилэнднинг тан олишича, Россия томони билан мулоқот зарур, бироқ Москва ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланиши бўйича ишда «қизил чизиқдан» ўтди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Россия билан мулоқот зарур. Шу билан бирга, биз Солсберидаги ҳодисалар ҳамда Асад режимининг қўллаб-қувватланиши «қизил чизиқдан» ўтиш эканини кўрсатмоқдамиз», - дея маълум қилди Фрилэнд.
Унинг сўзларига кўра, Канадага ҳодиса туфайли «Буюк Британия билан бирдам эканлигини кўрсатиш жуда муҳим эди».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ G7 давлатлари Россияни Скрипаль иши бўйича саволларга “дарҳол” жавоб қайтаришга чақирганди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
07:43 / 13.06.2026
Канада ЖЧ тарихидаги илк очкосини қўлга киритди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026