Тошкент вилояти ҳокими Хитойга ташриф буюрди
Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов бошчилигидаги делегация айни кунларда Хитой Халқ Республикасининг Чунцин шаҳрида бўлиб турибди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

20 апрелга қадар давом этадиган ушбу ташриф Тошкент вилояти ва Чунцин шаҳри муниципал ҳукумати ўртасида халқаро, ташқи иқтисодий, савдо алоқалари, илм-фан, технологиялар, бунёдкорлик, ижтимоий ва маданий соҳаларда ҳамкорлик ўрнатиш ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилмоқда.


Вилоят ҳокими Ғ.Ибрагимов бошчилигидаги делегация 17 апрель куни Хитой пойтахти Пекин орқали Чунцин шаҳрига етиб келди. Юқори даражада кутиб олинган вилоятимиз делегацияси вакиллари шу куннинг ўзида “Чунцин Ганчэн” саноат парки ва “Jontia Energy Group Co.LTD” энергетик корпорацияси фаолияти билан яқиндан танишди.

Тошкент вилояти делегацияси ташрифнинг иккинчи куни – 18 апрелда ўз ишини давом эттириб, Савдо-иқтисодиёт форуми ва икки томонлама учрашувларда қатнашади. Шунинг кун тартибидан “Хайфу” фармацевтик компанияси фаолияти билан танишиш, Чунцин мэрияси раҳбарияти билан учрашув ва ўзаро ҳамкорлик бўйича тегишли ҳужжатларни имзолаш маросими ҳам ўрин олган.

19 апрель куни делегация аъзолари “Zonshen Industrial Group Co.LTD” корпорацияси ва Чунциндаги Цзюлупо туманидаги саноат корхоналари фаолияти билан танишади. Шу куни Цзюлупо тумани ва Тошкент вилояти шаҳарларидан бири ўртасида икки томонлама келишув имзоланиши ҳам режалаштирилган.

Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак
Ўзбекистон | 09:00
-
"ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни автобусда ушлашган" – ҳодиса тафсилотлари
Ўзбекистон | 17:28
-
Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади
Иқтисодиёт | 17:24
-
Путиннинг маслаҳатчиси СССР ҳуқуқий жиҳатдан ҳамон мавжуд эканини айтди
Жаҳон | 17:09
Мавзуга оид

23:35 / 20.05.2025
Хитой космик станциясидан номаълум микроб штамми топилди

22:28 / 20.05.2025
Трампнинг савдо уруши: у Хитойга ён бердими?

22:29 / 19.05.2025
Хитой Европада электромобиллар ишлаб чиқаришни хавф остига қўйди

19:22 / 19.05.2025