Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Суриядаги америкалик ҳарбийларни араблар билан алмаштирмоқчи – ОАВ
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Яқин Шарқдаги иттифоқчиларига мурожаат қилди ва минтақага Америка ҳарбий контингенти ўрнига қўшин юбориш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга асосан хабар бермоқда.
Таъкидланишича, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Миср Умумий разведка хизмати раҳбари генерал Аббос Камол билан музокаралар ўтказиб, Миср томонининг бу масалада ёрдам беришга тайёрлиги билан қизиққан.
«Саудия Арабистони, Қатар, БААга молиявий қўллаб-қувватлов тақдим этиш, шунингдек янада кўпроқ ҳисса қўшиш борасида мурожаат билан чиқилди», - дея манбалардан бирининг сўзларини келтиради нашр.
Маълумотларга кўра, АҚШнинг бундай ҳаракатлари Трампда уйғонган хавотирлар билан боғлиқ. Трампга кўра, Сурия армияси ёки можарода иштирок этаётган бошқа гуруҳлар, агарда америкалик ҳарбийлар минтақани тарк этса, АҚШ назоратидаги ҳудудларни эгаллаб олиши мумкин.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026