Жаҳон | 10:37 / 17.04.2018
14318
1 дақиқада ўқилади

Украина бош вазири МДҲдан чиқишнинг иқтисодий оқибатларига баҳо берди

Фото: Sng.today

Украина бош вазири Владимир Гройсманнинг фикрича, мамлакатнинг МДҲ билан ҳамкорлигини тўхтатиш иқтисодиётга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Сиёсатчининг сўзлари «Укринформ» томонидан келтирилган.

«Мен бу иқтисодиётга қандайдир таъсир қилади, деб ўйламайман», - дея айтиб ўтди Гройсман.

Шунингдек, бош вазирнинг қайд этишича, умумий чегараларга эга давлатларда «қандайдир савдо алоқалари ҳам бор».

Сиёсатчининг қўшимча қилишича, айни дамда Украина ТИВ мамлакатнинг МДҲдан чиқиши бўйича ҳужжатларни тайёрламоқда. Улар кейин вазирлар маҳкамасида муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина ИИВ раҳбари Арсен Аваков Украина бутун дунёга Россияга гибридли урушда қаршилик кўрсатиш бўйича дарс ўтиши мумкин экани ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид