Жамият | 18:17 / 18.04.2018
21395
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада Қирғизистон фуқароси қўлга олинди

Илюстратив фото/Reuters

Фарғона вилоятининг Сўх туманида жиноят содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 2017 йил 21 июль куни “Офтобру” маҳалласида яшовчи, 1978 й.т. У.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда номаълум шахс шу маҳаллада жойлашган ёрдамчи хўжалигидан умумий қиймати 3 млн сўмлик 120 метр темир қувурларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган эди. 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қирғизистон Республикаси фуқароси, Баткен вилояти Қадамжой тумани “Сур” қишлоғида яшовчи, 1961 й.т. У.К. содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид