Жаҳон | 13:47 / 18.04.2018
12485
2 дақиқада ўқилади

Катта ғилдираклардаги пикапларда тарихдаги илк олдга сальто бажарилди (видео)

2017 йил 25 мартда Лас-Вегасда монстер-траклар – катта ғилдираклардаги модификация қилинган пикапларда фристайл бўйича Monster Jam мусобақалари финали бўлиб ўтди. Мусобақада иштирок этган Mad Scientist (Телба олим) тахаллусли спортчи Ли О'Доннелл ўз уринишининг охирида ҳали ҳеч ким уддалай олмаган трюкни – олдга сальтони бажарди.  

Monster Jam мусобақаси финалининг тўлиқ сифатли видеоси 2018 йил апрелда эълон қилинди. Мусобақалардан кейин пайдо бўлган томошабинлар олган видеоларда  О'Доннелл ўз уриниши якунланишига бир неча сония қолганда ноёб трюкни бажарганидан кейин оломон уни ҳайқириқлар билан олқишлаганини эшитиш мумкин бўлган.

The Guardian маълумотларига кўра, О'Доннелл олдга сальтони муваффақиятли бажарган тарихдаги илк монстер-трак ҳайдовчиси бўлди. 2015 йилда шундай трюкни Нил Эллиот бажармоқчи бўлган, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмаган.

Мусобақада эса қаҳрамонимиз Mad Scientist 9,355 очко билан ғолиб бўлган. 

Мавзуга оид