Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Филиппиннинг янги элчисини қабул қилди
Фото: ТИВ ахборот хизмати
2018 йилнинг 19 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Филиппин Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Теҳрон шаҳрида) этиб тайинланган Вильфредо С.Сантосни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Вазир элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, уни мамлакатдаги фаолияти бошланиши билан табриклади ва унга муваффақиятлар тилади.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Филиппин муносабатларининг истиқболлари, айрим халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинди.
Музокараларда икки томонлама ҳамкорлик ҳамда БМТ ва бошқа ташкилотлар доирасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.
Учрашув давомида савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни ривожлантириш, ўзаро ҳамкорликка доир мавжуд салоҳиятни амалга ошириш учун ҳуқуқий базани кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
15:09 / 24.02.2026
Ҳаага суди Филиппин собиқ президенти иши бўйича эшитувларни бошлади
12:44 / 23.01.2026
Абдулазиз Комилов Тинчлик кенгашига қўшилиш сабабларини изоҳлади
11:46 / 17.11.2025
Филиппин пойтахтида юз минглаб одамлар коррупцияга қарши норозиликка чиқди
16:44 / 16.11.2025