Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ўз иттифоқчиларига қурол сотиш жараёнини соддалаштирмоқчи
Фото: AP
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Япония ва бошқа иттифоқчиларга қурол сотиш жараёнини соддалаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Оқ уй сайтида хабар берилди.
«АҚШ Япониянинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди, ҳамда биз Америка қуролини Японияга қуролни хорижий давлатларга қурол сотиш дастури орқали етказиб бериш жараёнини соддалаштириш вариантлари устида ишламоқдамиз. Биз буни фақатгина Японияга эмас, балки бошқа иттифоқчиларга нисбатан ҳам қилмоқдамиз. Улар қуролни тезроқ оладиган бўлади», - дея айтиб ўтди Трамп.
Унинг сўзларига кўра, баъзида буюртмани расмийлаштириш Мудофаа вазирлигидаги бюрократия туфайли йиллар давомида амалга оширилган.
Шунингдек унинг таъкидлашича, «энди бунга бир неча кун кетади».
Мавзуга оид
19:07
АҚШ Венесуэла ҳукуматига Мадуронинг ҳимояси учун ҳақ тўлашга рухсат берди
11:13
АҚШда федерал қатл жазоси отиб ўлдириш орқали қайта тикланмоқда
10:28
АҚШ Россия ва Эрон нефтига берилган вақтинчалик енгилликни бекор қилмоқчи
09:49 / 24.04.2026