Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Депутатлар Сапар Исаковга парламентда чиқиш қилишга йўл қўйишмади
Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчиси Сапар Исаков депутатлар олдида чиқиш қилишни сўради. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабарида айтилган.
Пайшанба куни Жогорку Кенеш Вазирлар Маҳкамасига ишончсизлик вотуми билдирди. Президент ҳукуматни истеъфога чиқариш ҳақидаги фармонини имзолаб бўлган.
Исаков парламент спикери Достонбек Жумабековга халқ депутатлари қаршисида мурожаат билан чиқишни сўраб хат йўллаган.
Манбанинг айтишича, Исаковга бош вазир сифатидаги охирги сўзларини айтишга имкон беришмаган.
Айни вақтда парламент йиғилиши ўтказилмоқда, Сапар Исаков унда қатнашмаяпти.
Мавзуга оид
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026