Ўзбекистон | 12:30 / 19.04.2018
19557
1 дақиқада ўқилади

Президент Бухорога ташрифини бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига етиб бориб, ўз ташрифини бошлади.

Президент ушбу вилоятда «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти билан Россиянинг «Лукойл» компанияси ҳамкорлигида Қоракўл туманида барпо этилган Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этади. 

Давлат раҳбари шунингдек, Навоий вилоятига ташриф буюриб, «Навоийазот» акциядорлик жамияти томонидан жаҳон бозорида харидоргир кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган учта завод қурилиши билан танишиши кутилмоқда. 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид