Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ жангариларнинг Суриядаги позицияларига зарба бера бошлади
Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари ИШИД жангариларининг Суриядаги позицияларига зарба берди. Бу ҳақда 19 апрелда Ироқ мудофаа вазирлиги расмий вакили Таҳсин ал-Ҳафажий маълум қилди.
“Ҳаво зарбалари аниқ бўлди ва ИШИД жангарилари ва қўмондонларининг Суриянинг Фрот дарёсидан шарқдаги позицияларига берилди”, деб айтган ал-Ҳафажий. Унинг айтишича, бу амалиёт таркибига Россия, Эрон ва Сурия кирувчи хавфсизлик маркази билан мувофиқликда олиб борилган.
Ал-Ҳафажийнинг таъкидлашича, разведка Ироқ учун хавф борлигини маълум қилса, зарбалар яна давом эттирилади.
Террорчилар фаолиятини мониторинг қилиш билан шуғулланувчи Directorate 4 канали маълумотларига кўра, амалиётда Ироқ ҳарбий-ҳаво кучларининг 9-эскадрильяси иштирок этган. Бу эскадрилья қуролланишида АҚШдан олинган F-16IQ қирувчи самолётлари бор. Самолётлар Ироқнинг марказий қисмида жойлашган Салоҳиддин вилоятидаги Балад авиабазасидан ҳавога кўтарилган.
Каналнинг маълум қилишича, ҳужумга Суриянинг Шаддодий шаҳридан жанубдаги (бу ҳудудлар айни вақтда АҚШ кучлари кўмагида курд-араб кучлари томонидан эгалланган) ҳамда Сурия ва Ироқ чегарасидаги ҳудудлар учраган. Таъкидланишича, аввал бу ҳудудларда ҳаракат қилувчи жангарилар бир неча бор Ироқ ҳудудига бостириб кирмоқчи бўлган.
18 апрелда АҚШ бошчилигидаги коалиция вакили Райан Диллон Сурияда ИШИД бўлинмалари фаоллиги кескин ошганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:16 / 28.06.2026
Ироқда 50га яқин амалдор ва депутатлар коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026