15:32 / 20.04.2018
12554

Қозоғистонда ўзбек юк машиналари ва автобусларини йиғиш бошланди

Фото: man-centre.com

Қозоғистондаги (Қўстанай шаҳри) «СариАркаАвтоПром» заводи базасида Ўзбекистон-Қозоғистон MAN юк машиналари ва автобуслари ишлаб чиқарила бошланди, дея хабар берди LS Қозоғистон автобизнеси уюшмасига асосан.

Лойиҳа қуввати йилига 3000 донага қадар ишлаб чиқариш имконини беради. 2018 йилдаги биринчи босқичда компания 50тадан ортиқ техника ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Автотранспорт воситаларини синаб кўриш ишлари амалга оширилди ҳамда транспорт техникасининг кенг жиҳатлари учун транспорт воситаси тури бўйича тасдиқлар олинди.

«Юк машинаси нархининг сезиларли қисмини ташкил этувчи устки қисм Қўстанайда ишлаб чиқарилмоқда. Ишлаб чиқаришнинг ўсиши билан корхона бу техникани юқори даражада маҳаллийлаштириш орқали ишлаб чиқаришга ўтади», - дея маълум қилишган уюшмадан.

 

Top