Жаҳон | 15:22 / 20.04.2018
21869
1 дақиқада ўқилади

Лавров Россия ва АҚШ ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршилик хавфини баҳолади

Фото: ТАСС /Александр Щербак

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ етакчиси Дональд Трамп ҳамда икки давлат ҳарбийлари ҳарбий қарама-қаршиликка йўл қўйишмайди, дея маълум қилган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров. Бу ҳақда РИА «Новости» ёзмоқда.

«Ҳарбий қарама-қаршилик хавфи масаласига қайтар эканмиз, мен ҳарбийлар бунга 100 фоиз йўл қўймаслигидан келиб чиқмоқдаман, ҳамда бунга, албатта, ҳам президент Путин, ҳам, ишончим комилки, президент Трамп йўл қўймайди. Улар ўз халқлари томонидан танланган етакчилар бўлиб, шу халқлар олдида тинчлик ва хотиржамлик учун жавоб беради», - дея айтиб ўтди Лавров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирлиги Lockheed Martin компанияси билан гипертовушли қанотли ракета прототипини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича шартнома имзолагани хабар қилинганди. Кутилишича, Пентагон уларни ишлаб чиқаришга 928 млн доллар ажратади. 

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид