Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи очлик ва семизликдан азият чекади? FAO ҳисоботи
Ўзбекистонда аҳолининг 6,3 фоизи, яъни 1,9 миллион киши тўйиб овқатланмаслиги маълум бўлди. БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти - FAO ҳисоботи шундан далолат бермоқда.
2010-2012 йилларда Ўзбекистонда бу кўрсаткич 7,9 фоизни ташкил қилган бўлса, 2005-2007 йилларда 12,4 фоизни қайд этган.
FAO ҳисоботига кўра, Тожикистонда тўйиб овқатланмаслик кўрсаткичи - 30,1 фоизни, Қирғизистонда - 6,4 фоизни, Туркманистонда - 5,5 фоизни, Қозоғистонда - 2,5 фоизни ташкил қилади.
Марказий Осиё аҳолисининг тўйиб овқат емасликка доир умумий кўрсаткичлари 8,3 фоизни (5,6 миллион киши) қайд этган.
Семизликдан азият чекувчилар кўрсаткичлари бўйича Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари бошқа мамлакатларга нисбатан яхшироқ - 14,4 фоиз. Шунингдек Қирғизистон (13 фоиз) ва Тожикистон (10,9 фоиз) ҳам семизлик даражаси энг паст мамлакатлар қаторига киритилган.
Аҳолиси семизликдан энг кўп азият чекувчи мамлакатлар эса - Мальта, Туркия ва Буюк Британия. Мальта аҳолисининг 29,6 фоизи семизлик дардига йўлиққан. Ундан кейинги ўринларда Туркия (29,3 фоиз) ва Буюк Британия Бирлашган қироллиги (29,1 фоиз) келтирилган.
Микронутриент етишмовчилиги бўйича Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари болаларда - 53,1 фоизни, катталарда эса - 38,4 фоизни қайд этган. Катта ёшли аҳолида цинк етишмовчилиги 24,4 фоизни ташкил қилади.
Мавзуга оид
21:50 / 30.04.2026
50 ёшгача бўлганларда саратон: олимлар касалликнинг энг кенг тарқалган сабабини аниқлади
22:07 / 26.02.2026
Хитойда аҳолининг семизлиги туфайли «шакар солиғи»ни жорий этиш таклиф қилинди
20:27 / 08.12.2025
Смартфон туфайли болаларда депрессия ва семизлик ривожланиши мумкин – тадқиқот
08:29 / 01.12.2025