Жаҳон | 11:52 / 20.04.2018
6400
1 дақиқада ўқилади
Венесуэла Евроиттифоққа илтимос билан чиқди
Венесуэла ТИВ раҳбари Хорхе Арреаса Европа иттифоқига мамлакатнинг музлатиб қўйилган молиявий активларини очиш илтимоси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Globovision хабар бермоқда.
«Венесуэла адолатли ҳаракатларни амалга ошириш ҳақида сўрамоқда, бунда Европа молиявий институтлари Венесуэла давлатининг музлатиб қўйилган маблағлари ва транзакцияларини блокдан чиқариши керак», - дея айтиб ўтди у.
Арреаснинг сўзларига кўра, бундай илтимос ЕИ ушбу масалада АҚШ сиёсатига боғлиқ эмаслиги бўйича тахминларга асосланган. Хусусан, бунда Дональд Трамп маъмуриятининг Венесуэла иқтисодиёти ва халқига қарши қўллаган мажбурий, бир томонлама ва ноқонуний чоралари ҳам тилга олинган.
Мавзуга оид
23:16 / 19.09.2024
Европарламент Мадурони ҳибсга олиш учун ордер берилишини талаб қилди
19:59 / 15.09.2024
Венесуэла АҚШни мамлакатда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўраётганликда айблади
11:16 / 12.09.2024
Евроиттифоқ Россия газидан бутунлай воз кечишга тайёр
15:53 / 10.09.2024