Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ КХДРнинг ядро синовларини тўхтатиш бўйича қарорини маъқуллади
Евроиттифоқ Шимолий Корея ҳукуматининг ядро синовлари ва қитъалараро баллистик ракеталар учирилишини тўхтатиш ҳақидаги қарорини маъқуллайди. Бу ҳақда ЕИ дипломатияси раҳбари Федерика Могерини маълум қилди.
«КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг тўхтатиш... ва ядровий полигонни ёпиш бўйича баёноти ижобийдир», - дейилади хабарда.
Могеринининг қайд этишича, ЕИда Ким Чен Иннинг Жанубий Корея ҳамда АҚШ етакчиси Мун Чжэ Ин ва Дональд Трамп билан олий даражадаги уч томонлама учрашувини, шунингдек, Америка ҳамда Шимолий Корея раҳбари ўртасидаги учрашувни интиқлик билан кутишмоқда.
«Биз умид қиламизки, олий даражадаги бундай ташаббуслар бундан кейин ҳам ишончни мустаҳкамлайди ва қўшимча аниқ ҳамда ижобий натижаларни олиб келади», - дея таъкидлаб ўтди у.
Шу билан бирга, ЕИ КХДРга нисбатан санкциялар ва очиқ алоқа каналлари уйғунлигидаги кучли босим аралаш сиёсатни сақлаб қолади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Пхеньян ядро ва ракета синовларини тўхтатаётгани, шунингдек ядровий синов майдончасини ёпаётгани ҳақида маълум қилди.
Мавзуга оид
08:50 / 01.06.2026
ЕИ Россия нефтига нисбатан янги санкцияларни тайёрламоқда
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026