Жаҳон | 08:58 / 21.04.2018
6680
1 дақиқада ўқилади

КХДР ядро қуролини бошқа давлатларга бермасликка ваъда қилди

Фото: РИА «Новости»

КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг маълум қилишича, Пхеньян ядро қуроли ва технологияларини бошқа мамлакатларга бермайди. Бу ҳақда у Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси ялпи мажлисида чиқиш қилиб айтиб ўтган, деб хабар бермоқда Корея Марказий телеграф агентлиги.

Аввалроқ, Шимолий Корея етакчиси Пхеньян ядро ва ракета синовларини тўхтатаётгани, шунингдек ядровий синов майдончасини ёпаётгани ҳақида маълум қилганди.

«Биз ядро қуролидан ҳеч қачон фойдаланмаймиз, бунда бизнинг давлатга нисбатан ядро қуролини қўллаган ҳолда таҳдид қилиш ёки фитналар истиснога айланади. Нима бўлган тақдирда ҳам биз ядро қуроли ва технологияларини бошқа мамлакатларга бермаймиз», - дея айтиб ўтди Ким Чен Ин.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Пхеньян бундан буён бошқа давлатлар билан мулоқотни фаолроқ йўлга қўяди, бу Корея ярим оролида тинчликни сақлаб қолиш учун керак.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид