Токио марказида хато туфайли теракт хавфи эълон қилинди
Токионинг марказий туманида хато туфайли теракт хавфи эълон қилинди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
Эрталабки соатларда Япония парламенти биноси ва император саройи жойлашган Тиёда туманида радиокарнай орқали террорчилик хавфи ҳақида хабар берилган.
«Бугун маҳаллий вақт билан соат 09:45 (Тошкент вақти билан соат 05:45)да кенг кўламли террорчилик хуружи хавфи ҳақида тарқатилган маълумот ёлғон бўлган. Биз узр сўраймиз», - дейилади туман маъмуриятининг расмий сайтидаги хабарда.
Киодо агентлигининг таъкидлашича, хато огоҳлантириш ускуналарни текшираётган ходимлардан бирининг айби бўлган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик олимлар Вашингтон марказида беш килограмм келувчи юқори тўйинтирилган ураннинг портлаши оқибатларини моделлаштиришганди.
Мавзуга оид
18:25 / 03.10.2024
«Крокус» ишига алоқадор шахслар яна бир терактни тайёрлашда айбланди
17:58 / 11.09.2024
АҚШ тарихидаги энг йирик теракт — 11 сентябр воқеаларини акс эттирган суратлар
09:15 / 10.09.2024
Белгия: чеченистонлик шахс терактга тайёргарлик кўргани учун 15 йилга қамалди
19:40 / 01.09.2024