Жаҳон | 15:30 / 22.04.2018
4779
1 дақиқада ўқилади

Арманистондаги намойишлар етакчиси қўлга олингани ҳақидаги хабар рад этилди

Фото: ©РИА Новости/Асатур Есаянц

Ереван полицияси мухолифат раҳбари Никол Пашинян ва парламентнинг яна икки депутатини қўлга олгани ҳақидаги хабар тасдиқланмади. Арманистон ИИВ хабарида улар шунчаки митинглар жойидан олиб кетилгани айтилган.

«Митинг ташаббускорлари — Никол Пашинян, Арарат Мирзоян ва Сасун Микаелян ноқонуний акцияни тўхтатиш учун воқеа жойидан олиб кетилган», дейилган полиция хабарномасида.

Бундан аввалроқ Пашинян қўлга олиниши билан шаҳар марказидаги намойишчилар куч билан тарқатиб юборилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид