Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Трампнинг талаблари ҳисобга олинган ядровий келишувни қабул қилмайди
Эрон 2015 йилдаги ядровий келишув ўрнига АҚШ ва унинг Европадаги иттифоқдошлари томонидан АҚШ президенти Дональд Трампнинг талаблари ҳисобга олинган янги келишувни қабул қилмайди. Бу ҳақда CBS телеканалига интервьюда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф айтиб ўтди.
“Қабул қилмайди, чунки европаликлар учун улар АҚШни келишувни бажаришга қайтариш муҳимдир, чунки Эрон унга амал қилмоқда. Аксинча, АҚШ келишувга амал қилмаяпти”, деб айтган Зариф. Унинг айтишича, “келишувнинг “яққол бузилиши”га Вашингтон Эроннинг ҳамкорларини у билан ҳамкорлик қилмасликка чақираётгани хизмат қилади. Зариф Вашингтоннинг ҳаракатлари “унинг халқаро ҳамжамиятда яккалашувига” олиб келишини айтди.
Зариф келишувда иштирок этаётган Европа давлатлари келишувни қўллаб-қувватлаб, “АҚШнинг қўшимча талабларини қондирмай, балки унинг амалдаги келишувлар доирасида ўзининг мажбуриятларига амал қилишга мажбур қилишлари кераклигини” қўшимча қилган.
Трамп 12 май куни Эронга қарши санкцияларни музлатишни навбатдаги марта узайтириши керак. Трамп бундай қилмаслиги кутилмоқда. Бундай ҳолда санкциялар автоматик равишда амал қила бошлайди. Зариф эса бундай вазиятда Эрон ядровий ишланмаларини яна бошлаши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Мавзуга оид
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
14:37 / 30.06.2026
АҚШ-Эрон музокарачилари Доҳага келяпти: Ҳўрмуз диққат марказида
08:55 / 29.06.2026
АҚШ ва Эрон яна ўзаро ҳужумларни тўхтатишга келишди
13:06 / 28.06.2026