Жаҳон | 20:40 / 22.04.2018
2879
1 дақиқада ўқилади

Германиядаги етакчи партиялардан бирини илк бор аёл киши бошқаради

Фото: Reuters/Fabrizio Bensch

Германия социал-демократик партиясининг 150 йиллик тарихида уни илк бор аёл киши – Андреа Налес бошқарадиган бўлди. Бу ҳақда Tagesschau нашри хабар берди. 

Таъкидланишича, партия етакчиси учун овоз беришда 47 ёшли Налес номзодига 414 нафар делегат (65 фоиз) овоз берган. Унинг рақиби, Фленсбург шаҳри мэри бўлмиш Симоне Лангега 172 нафар ёки 27,5 фоиз делегат овоз берган. Ҳаммаси бўлиб овоз беришда 624 делегат қатнашган, улардан 38 нафари ҳеч қайси бир номзодга овоз бермаган. 

Налес аввал партиянинг бош котиби ҳамда меҳнат ва жамоатчилик ишлари вазири бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид