Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобулдаги теракт қурбонлари 57 кишигача етди
Фото: ТАСС
22 апрель эрталаб Афғонистон пойтахти Кобулда террорчи худкуш томонидан сайловчиларни рўйхатга олиш марказида содир этилган теракт оқибатида 57 киши ҳалок бўлди, 119 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, қурбонлар сони ошиши мумкин.
Портлаш маҳаллий вақт билан соат 10да содир этилган. Ушбу теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
Аввалроқ Афғонистон президенти Ашраф Ғани октябрда бўлиб ўтадиган парламент ва маҳаллий ҳудудларга сайловларда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бошланганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:55 / 30.12.2025
Ўзбекистон Афғонистонга 390 тонна гуманитар ёрдам етказди
21:38 / 27.12.2025
Афғонистон Тожикистон билан чегарадаги воқеалар бўйича текширув бошлади
13:38 / 26.12.2025
Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгайтирилади
17:50 / 25.12.2025