Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мухолифат Арманистон бош вазири билан ҳокимиятни топширишини муҳокама қилади
Арманистонлик мухолиф депутат Никол Пашинян 22 апрель эрталаб мамлакатнинг янги бош вазири Серж Саргсян билан унинг ҳокимиятни топшириши шартлари бўйича музокаралар бўлиб ўтишини маълум қилди.
“Эртага соат 10:00да Marriott меҳмонхонасида учрашувим бўлади. Музокаралар Саргсяннинг истеъфоси ва ҳокимиятнинг ҳеч қандай ларзаларсиз топширилиши ҳақида бўлади”, деб айтган Пашинян видеомурожаатида.
Арманистоннинг собиқ президенти Серж Саргсяннинг бош вазир этиб сайланишига қарши намойишлар 13 апрелдан бўлиб ўтмоқда. Мухолифат уни мамлакатни самарасиз бошқариш ва иқтисодий вазиятнинг ёмонлашувида айбламоқда.
Пашинян, шунингдек, 22 апрель эрталаб намойиш бўлиб ўтишини айтган.
Пашинян 21 апрелда Еревандаги намойишлар тарафдорларидан унга ҳукумат билан музокаралар ўтказиш ваколати берилишини сўраган. Намойишчилар бунга розилик беришган.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026