«Роскомнадзор» Google'ни блоклади
"Роскомнадзор" Google қидирув тизимини қисман блоклади, дея хабар берди prometheus.ru.
Манбага кўра, идора провайдерларга блоклаш учун бир неча IP-манзилни йўллаган, улар орасида google.com қидирув хизматининг бош саҳифаси ҳам бўлган. Манзиллар РФ Бош прокуратурасининг 16 апрелдаги қарорига мувофиқ блокланган.
Фойдаланувчилар сўнгги 24 соатда қидирув тизимига кира олмаётганликлари ҳақида хабар беришмоқда. DownDetector сайтидаги харита маълумотларига кўра, Россиянинг Европа қисмида, жанубий ҳудудлар, Краснодар ўлкаси, шунингдек Украина ҳудудида жиддий муаммолар кузатилмоқда.
"Роскомсвобода" маълумотларига кўра, ҳозирда Google'нинг 1 581 481 IP-манзили тақиқланган сайтлар реестрида.
Мавзуга оид

09:55 / 15.05.2025
“Сунъий идрок ҳали ўзбекчани тўлиқ тушунмайди” – Google’дагиларга дарс ўтган ўзбек қизи

23:45 / 05.05.2025
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди

20:45 / 22.04.2025
АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome браузерини сотишни талаб қилмоқда

23:07 / 17.04.2025