Жаҳон | 20:30 / 22.04.2018
5337
1 дақиқада ўқилади

Трамп Шимолий Кореяга ён босилгани ҳақидаги хабарни рад этди 

Фото:Reuters/Yuri Gripas

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ Шимолий Кореянинг ядровий дастурдан воз кечиши борасидаги музокараларда ён босишлар қилмаган. У бу ҳақда твиттерда ёзиб ўтди.  

“Ёлғон хабарлар NBC’даги ғафлат босувчи Чак Тодд Шимолий Корея билан музокараларда биз кўплаб ён босишлар қилганимизни, улар эса ҳеч ҳам ён босмаганларини маълум қилди. Ҳой, биз ҳеч нарсада ён босмадик ва улар ядровий қуролсизланиш, полигонни ёпиш ва синовлардан воз кечишга рози бўлдилар”, деб ёзган Трамп. 

Трамп кейинги постида Шимолий Корея ядровий дастурини ҳал қилишнинг иложи бўлиши-бўлмаслигини билмаслигини таъкидлаб ўтган.

“Балки барчаси ўнгидан келар. Балки, йўқ. Вақт кўрсатади. Бироқ мен ҳозир қилаётган ишим анча олдин қилиниши керак эди”, деб таъкидлаб ўтган Трамп.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид