Фан-техника | 14:41 / 23.04.2018
6389
1 дақиқада ўқилади

«Бу оддий ҳолат эди» - Facebook фойдаланувчилари маълумотларини бериб юборган ходим 

Фото: Depositphotos

Cambridge Analytica’га маълумотларни тақдим этган Global Science Research фирмаси асосчиларидан бири Александр Коганнинг маълум қилишича, аввал бундай амалиёт оддий нарса сифатида кўрилган. Бу ҳақда CBS News хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Facebook фойдаланувчиларининг маълумотларини бошқа компанияга бериш «жуда оддий ва нормал нарса бўлган».

Шунингдек Коганнинг қўшимча қилишича, фойдаланувчилик шартномасида тегишли банд бўлган, унга мувофиқ фойдаланувчилар маълумотлари сотилиши мумкин эди.

Унинг тан олишича, бу Facebook қоидаларига зид нарса. Бироқ, унинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқ томонидан ҳеч қандай танбеҳ берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роскомнадзор Facebook’ни Россия ҳудудида блоклаши мумкин экани хабар қилинганди

 

Мавзуга оид