Жаҳон | 20:34 / 23.04.2018
2951
1 дақиқада ўқилади

Эрон банкларига криптовалютадан фойдаланиш тақиқлаб қўйилди

Фото: Reuters /Dado Ruvic

Эрон марказий банки мамлакатнинг кредит ташкилотларига рақамли валюталардан фойдаланишни тақиқлаб қўйди. 

“Мамлакатдаги барча пул марказлари ва молия ташкилотларида биткоин ва бошқа рақамли валютани қўллаш тақиқланади”, деб маълум қилган Эрон марказий банки.

Марказий банкда таъкидланишича, банкларнинг криптовалютадан фойдаланишини тақиқлаш қарори 2017 йил охирида қабул қилинган.

Бу тақиқлов криптовалюта пул ювиш ва террорчиликни молиявий таъминлаш учун қўлланиши мумкинлиги билан боғланган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид