Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Никарагуада намойишлар: Вазият кескинлашди, 20 киши ҳалок бўлди
Никарагуада мамлакат президенти Даниэль Ортеганинг ижтимоий соҳадаги ислоҳотига жавобан оммавий намойишлар бошланиб кетди.
AFP хабарига кўра, айни вақтга келиб полиция билан тўқнашувлар вақтида камида 20 киши ҳалок бўлди.
Қурбонлар ҳақидаги маълумотни вице-президент Росарио Мурильо ҳам тасдиқлаган ва ҳукумат мулоқот учун ҳамиша тайёрлигини таъкидлаган.
Норозилик намойишлари ўтган ҳафтанинг чоршанба кунида бошланганди, ҳафта охирига келиб вазият кескинлашди ва полиция билан тўқнашувлар бошланди. Асосий тартибсизликлар пойтахт Манагуа шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
Қайд этилишича, норозиликларга ижтимоий таъминот борасидаги ислоҳот туфайли солиқ тўловчилар гарданига катта юк тушгани сабаб бўлган. Қўшимча йиғимлар қарори мамлакатдаги молиявий инқироз фонида қабул қилинганди.
Айни вақтда мамлакатдаги 4та каналга Никарагуа ҳукумати намойишларни ёритишни тақиқлаб қўйган.
Мавзуга оид
08:39 / 30.06.2026
Полша разведкаси: Россия маблағига намойишлар ташкил этган гуруҳ фош этилди
14:13 / 02.03.2026
Покистонда АҚШ ва Исроилга қарши намойишлар: 23 киши ҳалок бўлди
17:47 / 22.02.2026
Эронда талабалар ҳукуматга қарши янги намойишлар уюштирди
11:52 / 18.02.2026