Таэквон-до бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан спортга, айниқса, болалар ва ўсмирлар спортига ниҳоятда катта аҳамият берилмокда. Шу муносабат билан жорий йилнинг 21-22 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги “ЖАР” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Таэквон-до ITF Миллий Ассоциацияси раҳбарлигида ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Таэквон-до ITF спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ассоциация раҳбари Л.Хасанов KUN.UZ’га маълум қилмоқда.
Кураш майдонида ғолибликни қўлга киритган спортчилар Осиё ва Жаҳон чемпионатларига йўлланма олишди. Бу анжуманда республиканинг барча вилоят спортчилари қатнашиб, яна бир бор ўз маҳоратларини кўрсатишди.
Ўзбекистон чемпионатида умумжамоа ўринлар қуйидагича тақсимланди: 1-ўрин Тошкент шаҳри, 2-ўрин Бухоро вилояти, 3-ўрин Самарқанд вилояти, 4-ўрин эса Сирдарё вилояти спортчиларига берилди.
Мавзуга оид
14:40 / 05.08.2024
ЖАРда 90 нафар эфиопиялик мигрант одам савдоси билан шуғулланувчилардан озод қилинди
11:48 / 15.06.2024
Сирил Рамапоса ЖАР президенти этиб қайта сайланди
21:03 / 01.06.2024
Нелсон Мандела партияси ЖАР сайловларида биринчи марта мутлақ кўпчиликни қўлга кирита олмади
11:10 / 02.03.2024