Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қодиров ФҲДЁни оилани бузиш йўлидаги биринчи қадам деб атади
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров никоҳни ФҲДЁда қайд эттиришни оилани бузиш йўлида «қонунан қўйилган биринчи қадам» деб атади. Бу ҳақда у «Россия 24» телеканали эфирида маълум қилган.
«ФҲДЁ нима учун керак? Улар ажрашганда, мулкни бўлиб олиши учун. ФҲДЁ – бу оилани бузиш йўлида қонунан қўйилган биринчи қадамдир», - дея айтиб ўтган Қодиров.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, кўп хотинликка рухсат бериш тўғрисидаги масалани қонунчилик даражасига олиб чиқишни режалаштирмаяпти.
«Буни қонунчилик даражасида ким муҳокама қилади? Биз дунёвий давлатда яшаяпмиз. Буни Давлат думасига киритиш ёки улар қонунни қабул қилиши кераклиги ҳақида ҳеч ким гапираётгани йўқ. Лекин агар севсанг, уйлан. Имкониятинг бўлса, оилангни боқ», - дея қайд этиб ўтган Қодиров.
Мавзуга оид
15:22 / 25.02.2026
Қозоғистон чеченистонлик мухолифатчи экстрадициясини тўхтатди
14:47 / 12.01.2026
Украина разведкаси: Қодировнинг соғлиғи ёмонлашгани туфайли Кремл унга ворис изламоқда
13:40 / 13.10.2025
Кореядаги элчихона ФҲДЁни қайд этиш бўйича хориждаги элчихоналар орасида 1-ўринда турибди
19:06 / 05.03.2025