Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль: Арманистонни Украина билан таққослаш мантиқсизлик
Фото: ТАСС / Артем Геодакян
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Кремлда Арманистонда рўй бераётган ҳодисаларни Украина билан таққослашмаган бўларди, сабаби вазият умуман ҳар хил. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
«Мен ўхшатмаган бўлардим, сабаби вазият умуман бошқача. Бу ерда тўғридан-тўғри ўхшатишга ҳожат ҳам йўқ. Албатта, вазиятни таҳлил қилиш лозим, ҳамда яна бир марта қайтараман: биз уни жуда диққатлик билан кузатиб бормоқдамиз. Бироқ ҳозир шуни айтишим мумкинки, Украина билан қандайдир ўхшатишларни қилиш бу ерда умуман мантиқсизлик», - дея айтиб ўтди Песков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон мудофаа вазири Ереванга армия киритилиши мумкин экани ҳақида баёнот берганди.
Мавзуга оид
19:18 / 05.03.2026
Россия аэропортида ўзбекистонлик 10 кг соч билан ушланди
14:14 / 05.03.2026
Ростов вилоятида Ми-8 ҳарбий вертолёти уриб туширилди
13:31 / 05.03.2026
Украинага 90 млрд евро: Германия Венгрияга босимни кучайтирмоқда
12:25 / 05.03.2026