Жаҳон | 13:58 / 24.04.2018
17526
2 дақиқада ўқилади

Россияда АҚШ санкциялари ижроси учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Фото: veved.ru

Россия Давлат думаси Россия ҳудудида Америка санкцияларига риоя этганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқади. Бу ҳақда «Единая Россия» фракцияси раҳбари биринчи ўринбосари Андрей Исаев айтиб ўтди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

«Менинг фикримча, аксилсанкциялар тўғрисидаги қонун устида ишлаётган вақтимизда, Россия ҳудудида Америка санкциялари ижроси учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳам пайдо бўлади», - дея айтиб ўтган депутат.

Исаевнинг сўзларига кўра, жиноий жавобгарлик фақат жисмоний шахслар учун назарда тутилган бўлади. Юридик шахслар учун жарималар жорий этилади.

«АҚШнинг Россияга қарши санкциялар бўйича фаолияти, бизнинг нуқтаи назардан, жиноий, шунинг учун АҚШ конгресси, АҚШ президенти томонидан жорий этилган ҳеч қандай санкциялар Россия Федерацияси ҳудудида, Россия юрисдикцияси доирасида амал қилмайди», - дея қўшимча қилиб ўтди Исаев.

Унинг таъкидлашича, бу қонун лойиҳаси баҳорги сессияга қабул қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ G7 давлатлари Россияга нисбатан санкция сиёсатини давом эттириши хабар берилганди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид