Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Saudi Aramco 2020 йилгача нефть сотиш ҳажмини 4 баробарга ошириши мумкин
Фото: reuters
Саудия Арабистонининг Saudi Aramco нефть компанияси 2020 йилгача нефть ва нефть маҳсулотлари сотиш ҳажмини кунига 6 млн баррелга етказмоқчи. Бу ҳақда Aramco Trading Co (ATC) раҳбари Иброҳим ал-Буайнайн Reuters ахборот агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Aramco Trading савдо ҳажмини ошириш учун, жумладан, жорий йилнинг 3-чорагидан Сингапурдаги трейдинг офиси орқали Осиёда нефть сотишни бошламоқчи, 2019 йил 1-чорагигача Европада ваколатхонасини очмоқчи. Ал-Буайнайннинг айтишича, компаниянинг бош офиси Саудия Арабистонининг Даҳрон шаҳрида қолади.
Компания маълумотларига кўра, айни вақтда компаниянинг нефть маҳсулотларини сотиш ҳажми кунига 1,5 млн баррелга яқинни ташкил қилади.
Saudi Aramco Саудия Арабистонининг миллий нефть компанияси бўлиб, у 100 фоизга Саудия Арабистони ҳукумати томонидан назорат қилинади. Компания нефть қазиб олиш ва унинг захиралари бўйича дунёдаги энг йирик компания ҳисобланади. Компания, шунингдек, 260,8 млрд баррелга яқин нефть захирасига эга конларни назорат қилади, бу миқдор дунёдаги нефть захираларининг чорак қисмини ташкил қилади.
Мавзуга оид
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
07:33 / 17.04.2026
Саудиянинг бир километрлик минораси қурилиши 100-қаватга етди
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
23:09 / 15.04.2026