Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 10 кун аввал йўқолиб қолган 6 ёшли боланинг жасади топилди
23 апрель куни эрталаб Тошкентда 14 апрелдан буён қидирилаётган олти ёшли Абдуллоҳ Алишеровнинг жасади топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси матбуот хизмати хабар берган.
Маълум бўлишича, боланинг жасади Учтепа туманидаги уйи яқинидан оқиб ўтувчи Қорақамиш канали қирғоғидан топилган.
«Олиб борилган қидирув ишлари натижасида, 2018 йилнинг 14 апрель куни бедарак йўқолган 2012 йил 19 сентябрда туғилган Алишеров Абдуллоҳ Олимжон ўғли ўзи яшаган уйга яқин жойдан оқиб ўтувчи каналдан топилди ва бугун Абдуллоҳга жаноза ўқилиб, сўнгги манзилга кузатилди. Абдуллоҳнинг яқинлари уни топишда ёрдамларини аямаган ва уларнинг дардига шерик бўлганларга миннатдорчилик билдирадилар», дейилган хабарда.
Дастлабки кўрикда бола жасадида зўравонликдан вафот этганини тасдиқловчи белгилар топилмаган. Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
20:00 / 05.06.2026
Тўрт боланинг “бошини еган” электромопедми ёки?.. - Пахтачидаги фожиа тафсилотлари
18:02 / 02.06.2026